09:19 / 03.03.2016
3414

Италия Кубоги 1/2 финал. «Ювентус» пенальтилар сериясида «Интер»дан устун келиб, финалга чиқди

Италия Кубоги ярим финал жавоб ўйинида "Интер" ва "Ювентус" ўзаро баҳс олиб боришди. Жавоб ўйинининг асосий вақтида миланликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Дастлабки ўйинда турикликлар ҳам 3:0 ҳисобида зафар қучгани учун жамоалар қўшимча бўлимларда баҳслашишди. Қўшимча таймларда ҳам ғолиб аниқланмагач, ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди. "Футбол лотереяси"да "Ювентус"га омад кулиб боқди.

Энди, 21 май куни ўтадиган финал баҳсида "Ювентус" "Милан"га қарши майдонга чиқади.

Италия Кубоги. 1/2 финал, жавоб ўйини

Интер – Ювентус - 3:0 (Дастлабки ўйин: 0:3)
Голлар: Брозович, 16, 82 (пен), Перишич, 49
Интер: Каррисо, Д`Амброзио, Нагатомо, Сантон, Жезус, Кондогбиа (Биабиани, 46), Медель, Перишич, Брозович, Ляйич (Паласио, 75), Эдер (Манай, 113).
Ювентус: Нето, Ругани, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Бардзальи, 55), Бонуччи, Куадрадо, Эрнанес (Лемина, 71), Стураро, Асамоа (Погба, 86), Дзадза, Мората.
Огоҳлантиришлар: Жезус, Д`Амброзио, Перишич, Эдер, Сантон - Стураро, Бонуччи, Куадрадо, Лемина, Погба, Дзадза
Пенальтилар серияси - 3:5
Аниқ зарбалар: Брозович, Манай, Нагатомо - Бардзальи, Дзадза, Мората, Погба, Бонуччи
Ноаниқ зарба: Паласио

Top