13:34 / 03.03.2016
2367

Қозоғистон парламенти Каспий денгизини ҳимоя қилиш баённомасини ратификация қилди

Қозоғистон парламентининг сенати (юқори палатаси) Каспий денгизи нефть туфайли ифлосланган тақдирда минтақавий тайёргарлик, унга бўлган муносабат ва ҳамкорлик тўғрисидаги баённомани ратификация қилди. Бу ҳақда “Новости-Казахстана” хабар бермоқда.

Мамлакат сенатининг хулосасига кўра, баённома денгизга нефть қўйилиб кетган тақдирда, унга қарши Каспий денгизи атрофида жойлашган мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишини ифодалайди.

Ушбу баённома 2011 йилнинг 12 августида Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтган анжуманда Каспий денгизи атрофида жойлашган мамлакатлар — Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Россия томонидан имзоланган.

Top