10:33 / 04.03.2016
4490

ФВВ, Вивальди, Odnoklassniki.ru, микрофон, Лэндон Донован. Уларни нима бирлаштиради?

4 март—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 63-куни.

Воқеалар:

1996 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топди.

1993 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

1998 йил. Тошкентда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази очилди.

1789 йил. АҚШда Конституция кучга кирди; Нью-Йоркда АҚШнинг биринчи конгресси иш бошлади.

1877 йил. Америкалик ихтирочи Эмиль Берлинер микрофонни кашф этди.

1955 йил. Япониянинг «Сони» компанияси транзисторли чўнтак радиоприёмнигини оммага намойиш этди.

2006 йил. «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ишга тушди.

БУГУНГИ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1678 йил—таниқли италян композитори ва дирижёри Антонио Вивальди,

1925 йил—француз композитори Поль Мориа,

1951 йил—шотланд футболчиси ва мураббийи Кенни Далглиш,

1979 йил—россиялик футболчи, дарвозабон Вячеслав Малафеев,

ва 1982 йил—АҚШлик футболчи Лэндон Донован 4 март санасида таваллуд топган.

Top