14:16 / 04.03.2016
9452

Беларуслик йигит Ўзбекистонга пиёда келмоқчи

Саргузашт талаб беларуслик йигит 3 минг километрлик масофани тўрт йил ичида босиб ўтишни мўлжаллаган.

Беларуснинг Гродно шаҳрида истиқомат қилувчи Сергей Мороз 1 март куни узоқ муддат ва масофали йўлга отланди. У олти мамлакат: Беларусь, Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонни пиёда айланиб чиқишни режалаштирган, деб хабар беради t-styl.info.

Унинг ихтиёрида ўз маблағига сотиб олинган энг зарурий оддий нарсалар ҳамда камера ва смартфон бор. Сергей барча ғамлаб қўйган нарсаларини кичикина аравачада олиб юради.

Саёҳатининг илк кунида Мороз изғирин туфайли 25 километргина масофани босиб ўтди.

Top