ФҚБ билан бўлган тортишувда АҚШда 17 та интернет компанияси Apple’ни қўллаб-қувватлади
АҚШнинг федерал қидирув бюроси билан келишмовчиликлар сабаб бир қатор технологик ва тармоқ компаниялари Apple’ни қўллаб-қувватловчи ҳужжат билан судга мурожаат этишади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Ҳужжатда номи қайд этилганлар орасида Google, Facebook, Microsoft, Twitter, Ebay, Linkedin ва бошқа шунга ўхшаш йирик компаниялар мавжуд.
Мазкур компаниялар суд талабини мажбурий қондириш тўғрисида 1789 йилда қабул қилинган қонунни рад этишни ният қилишган. Бу қонун “хали лампочкалар ихтиро қилинмаган бир шароитда” қабул қилинган. Унинг талабларини бугунги замонда бажариб бўлмайди, деб хулоса қилмоқда компаниялар.
Маълумот учун, АҚШ федерал қидирув бюроси калифорниялик террорчи Сайед Фарукнинг смартфонидаги маълумотларни олиб бериш учун Apple компаниясига мурожаат этган, аммо компания бу талабни бажаришдан бош тортган эди.