Light | 15:21 / 04.03.2016
3612
1 дақиқада ўқилади
Ёзувчилар уюшмасида байрам мушоираси бўлиб ўтди
4 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 8 март - Халқаро Хотин қизлар куни муносабати билан мушоира кечаси ташкил этилди. Унда бир қатор ижодкорлар, ОАВ ходимлари ва талаба ёшлар иштирок этдилар. Тадбир аввалида яқин кунларда ўз янги ижод намуналари, тўпламларини тақдим этган ижодкорлар йиғилганлар томонидан самимий муборакбод этилди.
Тадбирда Ойдин Ҳожиева, Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афруз, Эркин Самандар каби устоз ижодкорлар томонидан Ватан, аёл, баҳор, она ва ёшликни тараннум этувчи шеърлар мадҳ этилди.
Иштирокчиларга уюшманинг "Ижод фонди" томонидан чоп этилган сара асарлар байрам муносабати билан совға қилинди.
Хумора Пўлатова
ЎзМУ талабаси