Жаҳон | 17:02 / 06.03.2016
3252
1 дақиқада ўқилади
Кобул шаҳри марказида номаълум шахслар 2 нафар туркияликни ўлдириб кетишди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жойлашган савдо кварталига қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида Туркия фуқаролигига эга бўлган 2 шахс ҳамда бир афғонистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, номаълум шахслар 5 март куни оқшомида харид учун келган хорижликларга ҳужум қилишган ва воқеа жойидан яширинишган.
Жабрланувчилар тиббий хизмат кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган. Бу воқеа бўйича жиноий иш очилган ҳамда тергов ҳаракатлари бошланган.
Ҳозирча полициячилар бу ҳужум учун нима сабаб бўлганини аниқлай олишмаган. Шунингдек, ҳеч қайси гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.