Ўзбекистон | 11:42 / 07.03.2016
10895
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ёшларга “Камолот” уйлари топширилди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида бунёд этилган “Камолот” уйларини ёш оилаларга топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Камолот” уйлари бошланғич бадал тўланмасдан, 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр белгиланган ҳолда берилаётгани ёш оилаларга катта қулайлик яратмоқда.

2015 йилда Тошкент шаҳрининг Сергели, Учтепа ва Бектемир туманларида 160 хонадонли 5 “Камолот” уйи ёш оилаларга топширилди.

Жорий йилда ҳам ушбу анъана давом этмоқда. Январь ойида Миробод ва Чилонзор туманларида ҳар бири 32 хонадондан иборат 3 “Камолот” уйи барпо этилди, деб ёзади ЎзА.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Ўзбекистоннинг барча ҳудудида «Камолот» уйлари барпо этилиб, ёшларга топширилмоқда .