Жамият | 17:09 / 11.03.2016
1976
1 дақиқада ўқилади
Ди Каприо скаут-қизларга печенье сотишда “кўмаклашмоқда”
Америкалик скаут-қизлар актёр Леонардо Ди Каприони ўз печеньеларининг “юзи” қилиб олишди.
Girl Scout Cookies лойиҳаси пишириқларининг рекламаси фейсбукда 7 март куни пайдо бўлди. Ҳозирга қадар у 60 минг турли муносабатлар тўплади.
“Оскар” мукофотини топшириш маросимида Girl Scouts of the USA ҳаракати иштирокчилари печенье тарқатишган ва ўша ўрамларнинг бири Ди Каприонинг қўлига тушиб қолган. Вазиятдан фойдаланган фотографлар олган сурат кўпсонли мемларга асос бўлиб хизмат қилди.
Скаут-қизларнинг ўзлари ҳам машҳур “Билл каби бўл” мемидан илҳомланиб, ўзларининг реклама матнларини яратишди: “Бу Лео. Лео “Оскар” олишни хоҳлайди. Лео маросимда Girl Scout Cookies сотиб олади. Лео “Оскар” олди. Лео ақлли. Лео каби бўл”.