Ўзбекистон | 09:38 / 11.03.2016
2138
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Ҳаво жанги” спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида 2016 йил 5 март куни Тошкент автомобил йўллари институтининг ҳарбий кафедраси негизида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ўн саккиз ёшдан кичик ва катта бўлган ўсмирлар, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгашининг туман жамоалари ўртасида спортнинг Авиомодел турининг “Ҳаво жанги” мусобақаси бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг биринчи босқичи Тошкент автомабил йўллари институтининг спорт майдонида ўтказилди. Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Сўнгра тадбир ташкилотчиларидан Тошкент Шаҳар кенгаши раис ўринбосари Шаробиддин Маҳмудович сўзга чиқиб, мусобақа иштрокчиларига омад тилади ва тадбирни очиқ деб эълон қилди. Мусобақага 100 нафардан ортиқ ёшлар томошабин сифатида ташриф буюришди.

Жамоалар

1- ўрин Автомобил таъмирлаш № 1 заводи

2-ўрин Мизо Улуғбек тумани

3-ўрин Олмазор тумани

F-2-D классида 18дан-53 ёшгача бўлган гуруҳлар ўртасида

1-ўрин
Белоцерковский Евгенин
Святний Сергей

2- ўрин
Боборахимов Мухиддин
Галотий Геннадий

3-ўрин
Саид Сардор
Галотий Геннадий

F-2-D классида 9-18 ёшли ўсмирлар ўртасидаги 6 нафар ёшлар

1-ўрин
Боборахимов Мухиддин
Галотий Геннадий

2- ўрин
Камилжанов Авизулло
Қаюмов Улуғбек

3-ўрин
Лисенков Евгений
Сайфуллин Ринат
Ғолиблар эсдалик совғлари ва диплом билан тақдирланди.

Шаҳноза Тожиддинова тайёрлади