Ўзбекистон | 19:12 / 12.03.2016
3359
1 дақиқада ўқилади
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ акцияларининг 15 фоизи сотувга қўйилди
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 15 фоиз акциялари хорижий инвесторларга сотилади.
"Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 15 фоиз акциялари «Тошкент» РФБга савдога қўйилди.
Сотувга қўйилган акциялар улуши «Ўзтемирйўлконтейнер», «Тошкент вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи», «Ўзвагонтаъмир», «Мехмост», «Ўзелектротерм», «Эйвалекмаҳсустемирбетон» акциядорлик жамиятларига тегишли, деб хабар қилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати.