Жамият | 17:15 / 16.03.2016
3557
2 дақиқада ўқилади

Олимлар чекишни ташлашни энг яхши усулини маълум қилишди

Британиялик олимлар чекишдан секин-аста эмас, балки дарҳол воз кечиш керак, деган хулосага келдилар. Уларнинг бу борада олиб борган тадқиқотлари ҳақидаги ҳисобот Annals of Internal Medicine нашрида чоп этилди.

Оксфорд ва Бирмингем университетлари ходимлари Лондон университет коллежидаги ҳамкасблари билан тадқиқотда иштирок этиш учун ўзларининг зарарли одатларидан воз кечмоқчи бўлган 697 нафар катта ёшдаги чекувчиларни таклиф қилишди. Уларнинг барчаси чекишни ташлашдан олдин ва кейин маслаҳат ва тамакини ўрнини босувчи никотин терапия (шимадиган конфетлар, пластир ёки спрейлар) олишди. Тадқиқот бошлангандан икки ҳафта кейин чекишдан тўлиқ воз кечиш белгиланганди.

Иштирокчиларни тасодифий равишда икки гуруҳга бўлишди. Биринчи гуруҳ кўрсатилган муддат давомида оддий тартибда чекиб юрган. Иккинчи гуруҳ иштирокчилари эса тўлиқ чекишни ташлашгача сигаретлар миқдорини секин-аста 75 фоизга камайтириши керак эди. Чекишни ташлаш борасидаги муваффақиятлар 4 ҳафта (бирламчи якуний нуқта) ва 6 (иккиламчи якуний нуқта) ҳафтадан кейин қайд қилинди.

4 ҳафтадан кейин биринчи гуруҳдаги 49 фоиз иштирокчи чекишдан тўлиқ воз кечди. Иккинчи гуруҳда эса бу кўрсаткич 39,2 фоизни ташкил қилди. 6-ҳафта охирига келиб эса чекмайдиганлар сони мос равишда 22 ва 15,5 фоизгача камайди.

“Чекишдан бир ондаёқ воз кечиш ҳаттоки аввал чекадиган сигаретлар миқдорини секин-аста камайтирмоқчи бўлганларда ҳам узоқ муддатли натижага олиб келади”, деб хулоса қилдилар олимлар.

Авваллари чекувчилар етарлича интилишнинг йўқлиги ва чекишни тўлиқ ташлаш вақтини кейинроққа суриш истаги сабабли чекишдан секин-аста воз кечишни танлашлари кўрсатилган эди.