Жамият | 10:06 / 18.03.2016
3639
1 дақиқада ўқилади

Райҳон: Авваллари эркак аёлидан кўп пул топиши муҳим эмас деб билардим

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон “Sayyod.com” сайтига интервью берди. Унда шахсий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволлар ўртага ташланди.

Табиийки, қўшиқчи саволларнинг барига имкон қадар жавоб берди. Суҳбат давомида Райҳоннинг келин саломларга бормаслиги, фарзандларининг хавфсизлиги учун ҳар бир хонага камера жойлаштириб чиққани ва Озодбек билан яна бир бор дуэт куйлашни исташини айтиб ўтган.