21:40 / 27.03.2016
1504

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида теракт содир этилди

Покистоннинг шарқидаги Лахор шаҳрида портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб қутқарувчиларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Полициянинг маълум қилишича, портлаш сабаби ҳозирча номаълум, бироқ буни аниқлаш жараёни кетмоқда. Портлаш боғлардан бирида юз берган.

Таъкидланишича, 30 дан кўпроқ одам жароҳат олган, улар шифохонага ётқазилганлар. Жабрланганларнинг кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил қилган.

Айни вақтда ушбу портлаш учун бирорта ҳам террорчилик гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Top