09:34 / 28.03.2016
1432

Брюссель аэропортининг фаолияти тикланиши муддати ортга сурилди

Брюссель шаҳридаги Завентем халқаро аэропортининг фаолияти тикланиши муддати мавҳум бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда аэропорт сайтида маълум қилинган.

Хабар қилинишича, 22 март куни портлашлар содир этилган бу аэропортда 29 март куни теракт туфайли етказилган моддий зарарни ҳисоблаш бўйича текширув ўтказилади.

"Охирги кунларда аэропорт фаолиятининг тикланиши борасида бир қанча таҳлиллар олиб борилмоқда. Бу жараён қачон якунланиши аниқ эмас", дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдинроқ, Брюссель аэропорти 29 мартгача ёпиқ бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Top