09:14 / 28.03.2016
1432

Жазоирда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Жазоирнинг жанубида ҳарбийлар минган вертолёт ҳалокатга учради ва 12 киши ҳодиса қурбонига айланди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Хабар қилинишича, яна 2 ҳарбий жиддий жароҳатлар олган.

Жазоир Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бу ҳалокат Регган шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда юз берган. Вертолёт қулашига техник носозлик сабаб экани айтилган.

Top