Жаҳон | 21:52 / 28.03.2016
1992
1 дақиқада ўқилади

Туркия бир қатор терактлар олди олинганини маълум қилди

Туркия махсус хизматлари охирги ҳафталар давомида бир қатор, жумладан террорчи-худкушлар иштироқидаги бир нечта терактларнинг олдини олдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин Анқарадаги матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Туркияда йил бошидан 4 та портлаш содир этилди, улар оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлган.