12:51 / 29.03.2016
4989

Microsoft компанияси HoloLens ва Kinect учун смарт-узук ишлаб чиқармоқда

Ижтимоий тармоқларда Microsoft компаниясининг янги патенти ҳақида маълумот берилди. Гап фойдаланувчининг қўл ёки бармоқ ҳаракатларини сезувчи "ақлли узук" ҳақида бормоқда.

Kinect билан боғлиқ замонавий датчиклар муаммоси шундаки, улар асосий ҳаракатларни қайд қилади. Бу тана ҳаракати ёки қўл ҳаракатлари бўлиши мумкин. Майда ҳаракатлар деярли белгиланмайди. Улар билан ишлаш учун ана шундай узук ўйлаб топилди.

Янги қурилмага барча асосий датчиклар киритилиб, улар фойдаланувчининг ҳаракатларини қайд этиши керак бўлади. Уларнинг орасида - гироскоп, акселерометр, шунингдек инфрақизил датчик бор. Унинг ёрдамида фойдаланувчи қачон бармоғини қайириб, клик амалга ошираётганини аниқлаш мумкин.

"Ақлли узук" Microsoft нинг мавжуд HoloLens ва Kinect қурилмаларини тўлдириши тахмин қилинмоқда. Кескин ҳаракатларни сезувчи сенсор билан бирга компания фойдаланувчининг ҳар бир ҳаракатини сифатли аниқлашга эришишни режалаштирмоқда.

Top