11:42 / 29.03.2016
1390

Вашингтонда Порошенконинг маърузаларига киришни чеклашди

Капитолийда содир этилган отишмадан сўнг хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Украина президенти Петр Порошенконинг чиқишларига кириш чегаралаб қўйилди. Бу ҳақда Вашингтонда Украина форуми ташкилотчилари берган маълумотларга асосланиб РИА Новости хабар берди.

“Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигига доир хавотирлар туфайли биз Капитолий тепалигида аввал режа қилганимиз даражасида кўп одамларни қабул қила олмаймиз.

Нутқни тинглаш учун фақат чипта эгалари киритилади. Сизларни чоршанба оқшомида президент Порошенкони тинглаш ва кўриш имконияти йўқлиги ҳақида афсус билан хабардор қиламиз”, - маълум қилди форум ташкилотчиси Жон Кун.

Top