00:44 / 30.03.2016
1408

Босқинчиликка учраган Миср самолёти йўловчилари Қоҳирага учиб кетдилар

Босқинчиликка учраган Мисрнинг A320 самолёти йўловчилари Ларнакидан Қоҳирага учиб кетдилар, деб хабар бермоқда Миср авиациясига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Бир фурсат аввал 742-сонли рейс Ларнаки аэропортидан Қоҳирага учиб кетди. Унинг бортида авиация вазири Шариф Фатҳий ва босқинчиликка учраган самолёт йўловчилари бор. Самолёт соат 21.00га етиб келиши кутилмоқда", дейилган хабарда.

Аввалроқ Egypt Air авиакомпаниясининг йўловчи самолётини қўлга олган эркак портловчи моддага эга камарга эгалиги ҳақидаги хабар сохта эканлиги маълум қилинганди.

Миср фуқароси Саиф ад-Дин Мустафо бортида 81 йўловчи бўлган, Egypt Air компаниясининг самолётини қўлга олган. Самолёт Кипрдаги Ларнаки аэропортига қўнган. Босқинчи полицияга таслим бўлган.

Top