14:31 / 30.03.2016
1847

Исроил бош раввини мамлакатдан яҳудий бўлмаганларни ҳайдаб чиқаришни таклиф қилди

Исроил бош раввини Ицхак Йосеф мамлакат ҳудудидан яҳудий бўлмаганларни (гойлар) чиқариб юбориш таклифини билдирди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган.

Хабар қилинишича, шанба кунги ибодат вақтида Йосеф яҳудийлар қонунига кўра, Исроил заминида 7та тақиққа риоя қиладиган Ной авлодларигина яшаши мумкинлигини эслатиб ўтган. Бу қоидалар: бутпарастликдан, куфрдан, зинодан, қотилликдан, ўғриликдан сақланиш, тирик жониворларни емаслик ва қонунни ҳурмат қилиш.

Раввиннинг фикрича, яҳудий бўлмаганлар бу шартларни бажара олишмайди ва бундайларни зудлик билан Саудия Арабистонига жўнатиб юбориш керак.

Бундан ташқари, у Исроилда яҳудийларга хизмат қилиш учун бир қанча яҳудий бўлмаганлар қолиши мумкинлигини билдирган.

Бундан олдинроқ, Исроил бош вазири диндорлар билан зиддиятга дуч келганди. Бунга вазирнинг ўғли яҳудий бўлмаган қиз билан учрашаётгани сабаб бўлган.

Top