12:03 / 30.03.2016
1376

ЖССТ: Эбола инсониятга таҳдид солмаяпти

Эбола вирусининг халқаро ҳамжамиятга кенг миқёсда тарқалиш хавфи пасайган. Ғарбий Африка мамлакатларида тарқалган Эбола касаллиги, эндиликда халқаро соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазият деб баҳоланмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар қилган.

"Ушбу юқумли касалликнинг турли давлатларга тарқалиш хавфи кам ва кутилмаган ҳолатлар вужудга келгудек бўлса, ташкилотга аъзо давлатлар зудлик билан чоралар кўра олишади", – дейилади ЖССТ баённомасида.

Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леоне ҳукуматлари, вируснинг қамрови аввалги миқёсда эмаслигини маълум қилгач, шундай хулосага келинган.

Олимлар вируснинг иккита ўта хавфли намунасига қарши универсал вакцина яратгани ҳақида аввал хабар қилинганди.

ЖССТ маълумотларига кўра, Эбола вирусининг Ғарбий Африка давлатларида кенг тарқалиши 11 мингдан ортиқ кишининг ўлимига олиб келди. Қурбонларнинг аксарияти уч давлат – Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерия ҳиссасига тўғри келади. Бунинг оқибатида 22 минг нафар болалар етим қолишди.

Top