09:57 / 31.03.2016
1544

Керри ва Эрдўған ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Жон Керри Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувда Суриядаги вазият ҳақида гаплашди. АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирбининг маълумот беришича, икки сиёсатчи тор доирада қисқа муддатли учрашув ўтказган.

Унинг айтишича, томонлар Суриядаги ўтиш даврида ютуқларга эришиш учун ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олган.

"Улар шунингдек, коалициянинг ИШИДни бутунлай йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларида ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилишган", дейди Кирби.

Эрдўған айни вақтда АҚШ пойтахтида бўлиб ўтадиган ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этиш учун Вашингтонда бўлиб турибди.

Top