12:24 / 31.03.2016
1366

Порошенкодан Украина номини ўзгартиришни сўрашди

Украина президенти Петр Порошенкодан мамлакатга Киев Руси номини қайтаришни сўрашмоқда. Давлат раҳбарининг расмий сайтида шу ҳақда электрон сўровнома жойланган

Сўровномага қолдирилган изоҳда айтилишича, украинларни ҳеч қачон мустақил бўлмаганликда айбламасликлари учун ҳам мамлакатга тарихий номи – Киев Русини қайтариш лозим.

Ушбу масалага оид сўровнома 30 март куни рўйхатдан ўтган бўлиб, унга ҳозирча 37 киши имзо чеккан.

Бундан аввал, Закарпатье области раҳбари Геннадий Москаль, Тячевский райони Калина қишлоғидаги Ленин кўчасини қўшиқчи Жон Леннон шарафига қайта номлаш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Top