06:58 / 01.04.2016
1308

Чикагода номаълум шахс одамларни ўққа тутди

Чикагода номаълум шахс Вест-Гарфилд боғи яқинида одамларни ўққа тутди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган. Бу ҳақда Chicago Tribune газетасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жиноятчи эркак ва аёлни ўлдирган, 16 ёшли ўсмир эса оёғидан жароҳат олган. Ҳозирда у шифохонада бўлиб, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Воқеа жойида полиция ходимлари иш олиб бормоқда. Улар жиноятчини қидирмоқдалар. Унинг шахси ва жиноятининг сабаблари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Top