18:23 / 04.04.2016
1930

2015 йилда Дубайга бутун дунёдан 2000 нафар миллионер кўчиб ўтди

2015 йил давомида 2000 нафардан ортиқ миллионер Дубайга кўчиб ўтишди. Сўнгги тадқиқотларга мувофиқ Амирликда ҳаддан зиёд бадавлат инсонлар сони 42000 нафарга кўпайди.

World Wealth нашрининг миллионерлар глобал миграциясига бағишланган янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, Дубайдаги бадавлат аҳоли сони ўтган йили 5 фоизга кўпайди.

Маъруза Шимолий Африка, шу жумладан Миср, Жазоир, Марокаш ва Туркиядан сезиларли капитал оқимига ишора қилди.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, мамлакатда глобал ўсиш 4 фоизни ташкил этди. БААда миллионерларнинг умумий сони 72000 нафарга етди.

Австралиянинг Сидней ва Мельбурн шаҳарлари 2015 йилда энг кўп миллионерлар (4000 ва 3000) келган масканлар сифатида қайд этилган. Бу икки шаҳарга асосан Хитой, АҚШ, Европа ва Жанубий Африка давлатлари манба бўлиб хизмат қилди.

Шунингдек, World Wealth нашрининг янги тадқиқоти Париж, Рим, Чикаго, Афина ўтган йили энг кўп миллионерлари билан хайрлашганлигини таъкидлади.

Франция пойтахти 7000 миллионери билан хайрлашиб, бу рўйхатни бошқарди.

Top