17:20 / 04.04.2016
2529

Автойўллари энг хавфли мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Йўлларида аварияга учраш эҳтимоли энг юқори бўлган мамлакатлар номи маълум қилинди. The Telegraph нашрида оммага ошкор қилинган бу маълумотлар бошқа мамлакатларга машинада саёҳат қилувчиларга асқотади.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар йили юз минг аҳоли бошига ўлим билан якун топувчи йўл ҳодисалари сони тўғрисида баён қилди. Улар орасида сайёҳлик мамлакатлари қаторига кирмайдиган давлатлар ҳам бор. Масалан, Эритрея 100 минг аҳоли бошига 48,4 ўлим ҳолати, Ливия (40,5) ва Ироқ (31,5). Бироқ Жанубий Африка Республикаси (31,9) ва, айниқса, Таиланд (38,1) – дам олувчилар ўртасида машҳур жойлардир.

Шунингдек, Эквадор, Вьетнам, Бразилия, Парагвай, Кения ва Лаос мамлакатларида машинада ҳаракатланиш нисбатан хавфли экан. 

Ғарбий Европа давлатлари ўртасида Португалия йўллари энг хатарли деб топилди. АҚШ йўллари эса қўшни Канада йўлларига нисбатан икки баробар хавфлироқлиги аниқланди.

Машина бошқариш учун энг хавфсиз мамлакатлар 10 талиги:
Сан-Марино — 100 минг аҳоли бошига ўлим ҳолати 0 га тенг
Микронезия — 1.8
Мальдив ороллари — 1.9
Норвегия — 2.9
Швеция — 3
Дания — 3
Фаластин ҳудуди — 3.2
Исроил — 3.3
Швейцария — 3.4
Буюк Британия — 3.5

Машина ҳайдаш учун энг хавфли ўн мамлакат:
Эритрея — 100 минг аҳоли бошига 48.4 ўлим ҳолати
Доминикан Республикаси — 41.7
Ливия — 40.5
Таиланд — 38.1
Венесуэла — 37.2
Нигерия — 33.7
Жанубий Африка — 31.9
Ироқ — 31.5
Гвинея-Бисау — 31.2
Уммон — 30.4
Бу рўйхатда Ўзбекистон 100 минг аҳоли бошига 11.3 ўлим ҳолати кўрсаткичини қайд этди.

Top