14:41 / 04.04.2016
1314

ОАВ: Толиблар ҳужуми оқибатида олти нафар афғон полициячиси ҳалок бўлди

Толибон ҳаракати жангариларининг Балх вилоятида полиция карвонига амалга оширган ҳужуми оқибатида, камида 6 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда AP агентлиги.

Маълумотларга кўра, воқеа якшанба куни кечқурун содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари, жангарилар ҳужумига учраган вақтда, Афғонистоннинг Жузжон вилоятига сафар қилаётган бўлган.

НАТО мамлакатда ўз фаолиятига барҳам бергач, турли маълумотларга кўра, 40 мингдан 60 минггача аъзоси бўлган “Толибон” радикал ҳаракати таъсир доирасини кенгайтирган эди. Шу боис Афғонистондаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда.

Top