21:50 / 06.04.2016
2196

ОЧЛ, 4-тур: «Пахтакор» сафарда «Тракторсози»дан мағлуб бўлди

ОЧЛ 4-тури доирасида, С гуруҳи вакиллари «Тракторсози» - «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда эронликлар тўлиқ устунликка эга бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу мағлубиятдан кейин, тошкентликлар жамоаси очколари сони 4талигича қолди ва жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари кейинги 2 турни гуруҳ аутсайдери, БААнинг «Ал-Жазира» жамоасига қарши ўтказади.

Айни вақтда гуруҳда биринчи ўринда «Тракторсози» 9 очко билан пешқадам, «Ал-Ҳилол» эса 5 очко билан иккинчи ўринда.

«Тракторсози» - «Пахтакор» 2:0.
Голлар: Аугусто Сезар 60, - 1:0, Саид Агхаеи 82, - 2:0
«Тракторсози»: 1.Муҳаммадризо Акбари, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаи Халилзода, 5.Карлос Кардосо, 6.Сина Ашури, 8.Шаҳин Сагхеби (10.Суруш Рафеи, 46), 11.Бахтиёр Раҳмони, 19.Аугусто Сезар (4.Холид Шафеи, 81), 24.Фарзад Хатами, 66.Меҳди Киани, 77.Саид Агхаеи.

«Пахтакор»: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Давронбек Ҳошимов, 29.Владимир Козак (14.Жамшид Болтабоев, 84)

Огоҳлантиришлар: Аугусто Сезар (42), Саид Оғаий (65) - Акбар Исматуллаев (30), Азим Аҳмедов (56).

Top