16:05 / 06.04.2016
3706

«Яндекс» Telegram’да қидирув хизматини ишга туширди

«Яндекс» компанияси Telegram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий биринчи чат саҳифасини ишга туширди, деб хабар қилган компания матбуот хизмати.

У расман ...@ya номини олди. Ушбу хизмат «Яндекс»нинг бир неча маҳсулоти (қидирув хизмати, «Яндекс. Харита», афиша, суратлар ва бошқалар)ни ўз ичига олган. Саҳифа саволларга жавоб беради, видео ва мусиқа қидириш, янгиликларни ўқиш, матнларни таржима қилиш баробарида дунёда юз бераётган воқеаларни етказа олади.

Шу билан бирга, талаб бўйича суратларни қидира олади ҳамда унда нима тасвирланганини аниқлаш хусусиятига эга.

Чат-саҳифа инсонларнинг ўзаро мулоқотига ўхшаш сўровларни ҳам бажаради.

Бундан ташқари, чатни тарк этмасдан бошқа суҳбатдошни мулоқотга қўшиш имконияти ҳам бор. «Яндекс» жамоаси ушбу чат саҳифасининг фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида мижозлар фикрини қабул қилиш хизматини ҳам йўлга қўйган.

Бундан аввал, «Яндекс» робот шоири, янгиликлар сарлавҳаларидан шеър тўқишни ўрганиб олгани хабар қилинганди.

Top