19:54 / 07.04.2016
1717

Android 6.0 операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар сони икки баробар кўпайди

Android Marshmallow операцион тизимида (ОТ) ишловчи қурилмаларнинг сони бир ой ичида икки баравар ошди. Бу ҳақиди Cnet нашри хабар берди.

Android Marshmallow 2015 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган эди. Аввалроқ тўрт ой ичида Android фойдаланувчиларининг 2,3 фоизи янги русумдаги ОТга ўтганликлари ҳақида хабар берилган эди. Бу маълумот март ойининг бошида эълон қилинган.

Бунга қарамасдан бир ой ичида Android Marshmallow фойдаланувчилари 4,6 фоиз кўрсаткичига чиқиб олди. Google компанияси дастурчиларнинг блогида бу ҳақида айтиб ўтди. Бу маълумотларни компания Google Playга ташриф буюрган фойдаланувчиларнинг қурилмаларидаги ОТни таҳлил қилган ҳолда аниқлашади.

Ҳозирги кунда Google компаниясининг мобил ОТ оиласидаги энг машҳур вакили Android Lollipop ҳисобланади.

Top