16:39 / 08.04.2016
1400

Reuters: Ливанда собиқ вазирга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Ливан маҳкамаси республиканинг собиқ информатика вазири Мишель Самаҳ иши юзасидан ҳукм чиқарди. У портловчи моддалар контрабандаси ва Ливан ҳудудида террористик хуружларни режалаштиришда айбдор деб топилган ва 9 йил-у 9 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

"Самаҳ 2012 йил августида қўлга олинган, унинг иши бўйича маҳкама жараёни такроран ўтказилди", деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Ўтган йил май ойида собиқ вазирга 4,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланган, аммо кейинчалик, шу йилнинг январь ойида гаров пули эвазига қўйиб юборилганди.

Айтиш жоизки, 2012 йил декабрида АҚШ ҳукумати Самаҳни, Ливан ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини уюштиргани учун, халқаро террорчилар рўйхатига киритган эди.

Top