Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:41 / 09.04.2016
1895
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Сурияга яна 250 нафар ҳарбий юборишни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали.
Тахмин қилинишича, АҚШ Сурияга мамлакатнинг муҳолифатига маслаҳат кўмагини бериш мақсадида 250 нафар ҳарбий юбормоқчи.
Бу қадам Раққа ва Мосулни ИШИД террорчиларидан озод қилиш мақсадида суриялик исёнчиларнинг бу шаҳарларга ҳужумини тайёрлаш билан боғланган.