13:54 / 09.04.2016
1816

Интернет тармоғида «Буюк хитой девори» асосчиси уни VPN ёрдамида айланиб ўтди

Интернетдаги ножоиз сайтларни Хитой ҳудудида чеклаб қўйиш тизимини ишлаб чиққан Фан Биньсин интерактив намойиши чоғида, жанубий Кореянинг ХХРда тақиқланган сайтига кира олмай қолди. Шундан сўнг, у омма кўз ўнгида ўзи яратган тизимни айланиб ўтиш мақсадида VPN хизматидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Биньсин чиқишини якунлагач, саволларни кутмасданоқ минбарни тезда тарк этган.

Top