10:13 / 09.04.2016
1507

Исроил ҳукумати ўз фуқароларини терактлар хавфи туфайли Туркияни тарк этишга чақирди

Исроил ҳукумати минглаб исроилликлар одатга кўра хорижий сафарларда ўтказадиган яҳудийларнинг Песах (Пасха) байрами арафасида ўз фуқароларини Туркияда янги терактлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"Вазиятни баҳолаш натижаларига кўра биз Туркияда юқори хавф даражаси борлигини тасдиқлаймиз ва унги эътиборимизни қаратамиз. Бу давлатда терактлар хавфи мавжуд. Биз бундай хавф Туркиянинг барча сайёҳлик объектларида мавжудлигини таъкидлаб ўтамиз", дейилмоқда Исроил ҳукумати берган хабарда.

Исроилликларга Туркияга бормаслик, у ерда бўлганларга эса у ерни зудлик билан тарк этиш тавсия қилинмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши уч ҳафта олдин, Анқарадаги портлашлар ва Истанбулда "юқори теракт хавфи" даражаси эълон қилингандан кейин ҳам бундай огоҳлантириш қилган эди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Песах (Озодлик) байрами яҳудийларнинг энг катта байрами бўлиб, яҳудий тақвими бўйича нисан ойининг 14 кунидан бошлаб 7 кун давомида Исроилда ва 8-кун Исроилдан ташқарида байрам қилинади. Бу йили байрам 22 апрелдан 30 апрелгача давом этади.

Манба: kp.ru

Top