10:16 / 09.04.2016
1466

Панама президенти: Франциянинг офшор масаласидаги қарори хато бўлди

Панама президенти Хуан Карлос Варела расмий Парижнинг мамлакатни ҳамкорлик ва музокаралар олиб борилмайдиган мамлакатлар рўйхатига қўшиши хато ва нотўғри иш бўлди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
“Мен барча нарсани очиқ-ойдин бўлишини хоҳлайман. Мамлакат раҳбарлари билан музокаралар бошланай деб турган бир вақтда Франция ҳукуматининг қабул қилган қарори нотўғри ва кераксиз бўлди”, — деди президент журналистларга.
Аввалроқ Франция молия вазири Мишель Сапен Европа мамлакатлари Панамани офшор ҳудудидаги “қора рўйхат”га киритишганини маълум қилган эди. Мамлакат бу “рўйхат”дан 2011 йилда ўчирилган эди.

Top