14:36 / 09.04.2016
1431

Сўровнома: россияликлар Беларусь ва Хитойни энг дўстона мамлакатлар деб аташди

Россиянинг "Ижтимоий фикр" Фонди сўровномасига кўра, россияликлар Беларусь, Хитой ва Қозоғистонни энг яқин ва дўстона мамлакатлар, деб ҳисоблайдилар. Бу ҳақида «Интерфакс» хабар беради.

Шунингдек, дўстона мамлакатлар рўйхатида Ҳиндистон, Куба, Бразилиия, Венесуэла, Япония, Германия, Эрон, Исроил, Франция ва Италия ҳам бор.

Сўровномада фақатгина 1 фоиз иштирокчилар Туркия, АҚШ ва Украинани дўст деб билишларини айтган. Ўз ўрнида сўров қилинганларнинг 71 фоизи энг дўстона бўлмаган давлат сифатида Украинани, 69 фоизи АҚШни, 63 фоизи Туркияни кўрсатган.

Россия учун энг қадрли ҳамкорлар маҳаллий халқнинг фикрича, Хитой (32 фоиз), Беларусь (16 фоиз) ва АҚШ (8 фоиз).

Top