14:29 / 09.04.2016
1326

Хитойда товламачиларга 5,4 мингдан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилгани полиция томонидан аниқланди

Хитой ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари жорий йилнинг мартидан бошлаб товламачиларга алданган кишилардан 5,4 мингдан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилганини фош қилишди. Бу ҳақида “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

ХХР ижтимоий хавфсизлик вазирлиги 2016 йилнинг 3 мартидан бошлаб товламачилик ҳақидаги хабарларга тез жавоб берувчи махсус тармоқни ишга туширди. Бу тармоқ арз хати келиб тушганидан сўнг ярим соат ичида алдов қурбонининг банк ҳисобидаги маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Шундан сўнг махсус бошқарма товламачилар ҳисобига ўтказилган пул воситаларини қайтариш учун банклар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Бошқарма маълумотига кўра, телекоммуникацион каналлардан (интернет, SMS-хабарлар, телефон қўнғироқлари) фойдаланувчи товламачилик схемалари ХХРда кўпайиб бормоқда.

Top