06:27 / 10.04.2016
1354

Туркия ташқи ишлар вазирлиги: Озарбайжон Қорабоғ ихтилофида босиқлик кўрсатмоқда

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Озарбайжон Қорабоғ ихтилофида босиқлик кўрсатмоқда, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бироқ Човушўғлунинг айтишича, Анқара Бокудан тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш бўйича қадамларни кутиб қолмоқда.

"Озарбайжоннинг 20 фоиз ҳудуди босиб олинган, бунга кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ ва ПАСЕ ҳам баҳо берган. Бироқ Арманистон Озарбайжонга нисбатан иғвогарликни давом эттирмоқда. Бунга яққол мисол – Нахичевани ҳудудининг ўққа тутилиши. Бу жиддий қонунбузарлик. Озарбайжон бу масалада сабр-тоқатлик билан ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, катта кўламдаги қарама-қаршилик юз бермайди. Биз Озарбайжондан ҳам ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш бўйича қадамларни кутиб қолмоқдамиз", деб айтди Човушўғлу.

Шу билан бирга Човушўғлунинг айтишича, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи ихтилофни ҳал қилишга етарлича қизиқиш билдирмади ва шу тариқа умидларни оқлай олмади.

Аввалроқ Арманистон ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Озарбайжон қуролли кучларининг Тоғли Қорабоғ республикасидаги ҳаракатларини аввалдан режаланган, деб айтганди.  

Top