Mehr агентлигининг маълум қилишича, расмий Теҳрон Россиянинг С-300 зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш тўғрисидига битим доирасида илк тўпламларни қабул қилиб олган.
"Ушбу шартнома бажарилиши муддати бир неча маротаба ортга сурилганига қарамай, батамом ижро этилади. С-300 мажмуаларининг илк партияси етказиб берилгани шундай дейишга асос бўлади", -деб баёнот берган Эрон ТИВ расмий вакили Жабарий Ансорий.
Бундан аввал, "Интерфакс" агентлиги қурол-яроғлар экспорти бўйича шуғулланувчи ташкилот мулозимига таянган ҳолда, С-300 мажмуасининг илк тўпламлари Эронга жўнатилгани ҳақида хабар қилган эди. Аммо унда тизимнинг сонига аниқлик киритилмаганди.