Халқ ҳофизи Шерали Жўраев бугун 69 ёшни қарши олди. Дилтор қўшиқлари билан халқ кўнглидан жой олган Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятида таваллуд топган.
У 1971 йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган. Ижоди давомида Жўраев таниқли ўзбек шоирлари битган шеърлардан фойдаланиб, мингдан ортиқ қўшиқлар яратган.
1990-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси парламенти кенгашида депутат лавозимида фаолият олиб борган.
У “Бола замин ҳазратидир” номли китоб муаллифи.
Шерали Жўраевнинг “Биринчи муҳаббатим” (Абдулла Орипов шеъри), “Баҳор айёми” (Бобур ғазали), “Излангиз” (Алишер Навоий ғазали), “Дилдорга нома ёздим”, “Ўзбегим” (Эркин Воҳидов шеъри), “Муқаддас аёл” (Халима Худайбердиева шеъри), “Гулбадан” каби қўшиқлари уни элга танитган.