Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:56 / 12.04.2016
2265
1 дақиқада ўқилади
Толибонлар баҳорги ҳужумларни бошлашларини эълон қилишди
Афғонистонда толибонларнинг баҳорги шиддатли ҳужумлари бошланган. Бу ҳақда 12 апрель куни DH.be хабар берди.
"Толибон" баёнотида айтилишича, жангарилар мамлакат бўйлаб барча нуқталарда кенг кўламли ҳужумлар бошлайди.
Толибонлар бу ҳарбий амалиётлар "душманга қаттиқ зарба бериб, жафо етказиш"ни назарда тутади.
Манбада айтилишича, бу ҳужумларга қўшимча равишда худкуш жангарилар полиция маҳкамаларида ва армия бўлинмаларида терактлар ҳамда ҳужумлар уюштиради.
Бу ҳужумларга ташкилот асосчиси мулла Умар шарафига умумий қилиб "Умар операцияси" номи берилган.