16:46 / 13.04.2016
6266

13 апрель санаси тарихига назар

13 апрель—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 103-куни.

Воқеалар:

1994 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси Хуан Антонио Самаранч бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
1995 йил. Германия Федератив Республикасининг Федерал Президенти Роман Герцогнинг Ўзбекистон Республикасига қилган давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди.
1923 йил. Лондонда Уэмбли стадионининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
1962 йил. Машҳур “Битлз” гуруҳи кенг жамоатчиликка таништирилди.

Ушбу санада туғилганлар:

1743 йил. АҚШ сиёсий давлат арбоби Томас Жефферсон,
1892 йил. Шотланд физиги, радар қурилмаси ихтирочиси Роберт Уотсон-Уатт
1906 йил. Ирландиялик адиб, Нобель мукофоти соҳиби Сэмюэл Беккет
1939 йил. Голливуд актёри Пол Сорвино
1960 йил. Таниқли немис футболчиси ва муараббий Руди Фёллер
1963 йил. Машҳур шаҳмат устаси, жаҳон чемпиони Гарри Каспаров.

Top