19:23 / 13.04.2016
9588

Актёр Санжар Усмонов оиласида бирваракайига уч ўғил туғилди

8 апрель куни ёш актёр ва қўшиқчи Санжар Усмонов оиласида бирваракайига уч ўғил дунёга келган.

Актёрнинг яқинлари Kun.uz сайтига маълум қилишича, чақалоқларга Сардор, Сарвар, Саид исмлари қўйилган.

Санжар Усмонов 1985 йилда таваллуд топган. Актёр 2010 йилда оила қурган. 2011 йилда унинг дастлабки фарзанди Самина дунёга келган.

Санжар Усмонов 2007 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. У «Севги – бу ҳаёт» фильмидаги ижроси орқали танилган.

Top