15:35 / 13.04.2016
1999

Олимлар математиклар ва гуманитарлар онгидаги тафовутни аниқлашди

Франциялик бир гуруҳ илмий мутахассислар математикага мойиллиги бор одам онги билан гуманитар фанларга мойиллиги кўпроқ инсонларнинг онгидаги асосий фарқларни топишга муваффақ бўлишди. Ўзларининг кашфиётлари ҳақида олимлар Proceedings of the National Academy of Sciences саҳифаларида чоп этилган мақолада тўлиқ маълумот беришган.

Тадқиқот учун мутахассислар 30 кишидан иборат гуруҳни таклиф қилишди. Назорат иштирокчилари иккита кичик гуруҳларга ажратилди. Биринчи гуруҳга математика мутахассислари, иккинчи гуруҳга бир хил билим даражасига эга бўлган турли касб вакиллари киритилган. Назорат қатнашчиларига мураккаб математик вазифани кўриб чиқиш берилган, уни ҳақиқат, ҳақиқат эмас ва бемаънига ажратиш керак бўлган.

Тажриба жараёнида олимлар назоратдагиларнинг миясини махсус аппаратлар ёрдамида кузатишган. Математиклар математик масала ечаётганида, миянинг муайян бир қисми фаоллашган. Гуманитарларда эса айнан миянинг айнан шу қисми бошқа вазифаларни бажаришда фаоллашган.

Top