Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўргимчак одам" фильмининг янги қисмига ном топилди
Ўргимчак одам саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильмга ном топилди. Variety журнали томонидан хабар берилишича, фильм номи «Ўргимчак одам: Уйга қайтиш» бўлади.
Sony Pictures кинокомпаниясида маълум қилишларича, фильм намойиши келаси йил ёзда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу янгилик ҳақида Лас-Вегасдаги CinemaCon кўргазмасида эълон қилинди. Унда фильм бош қаҳрамони ролини ижро этган британиялик актёр Том Ҳолланд ҳам иштирок этган.
«Мен Том Ҳолланд ва мен янги ўргимчак-одамман», – деган актёр анжуман чоғида.
Ҳолланд «Илк қасоскор: Зиддият» фильмида ҳам шу образда намоён бўлганди.
Sony Pictures раҳбари Том Ротман ўргимчак-одам ҳақидаги янги қиссалар 3 қисмдан иборат бўлишига умид билдирди. Унинг илк лавҳасида, фильм қаҳрамони таҳсил олиш ва дунёни қутқариш орасида мувозанатни топишга ҳаракат қилади. Sony ушбу лойиҳа устида Marvel Studios билан ҳамкорлик қилмоқда.