01:04 / 14.04.2016
1473

Хиллари Клинтон муҳожирлар ишлари бўйича вазирлик яратмоқчи

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон муҳожирлар ишлари бўйича вазирлик яратишни таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Клинтон Нью-Йоркда муҳожирларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича фаоллар билан учрашувда янги вазирлик вужудга келса муҳожирлар масалалари бўйича федерал бошқармалар ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришини маълум қилди.

Клинтон, шунингдек, бу лойиҳа АҚШ президенти Барак Обаманинг АҚШдаги муҳожир ва қочқинлар масалалари бўйича саъй-ҳаракатларининг давоми бўлишига ишора қилди.

Top