10:35 / 15.04.2016
3723

Қамаши туманидаги мусиқа ва санъат мактаби 200 ўринли концерт зали билан жиҳозланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 6 болалар мусиқа ва санъат мактабида 200 дан ортиқ ёшлар халқ чолғу асбоблари, фортепьяно, анъанавий хонандалик, театр санъати, анъанавий созандалик, тасвирий ва амалий санъат сирларини ўрганмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар беради.

Ўқув хоналари, тасвирий санъат, заргарлик, ҳайкалтарошлик устахоналари ҳамда 200 ўринли концерт зали замонавий жиҳозланган. Мактабда 40 га яқин педагог ёшларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун билим ва маҳоратини ишга солмоқда. Улардан бири Хуршида Тўрақулова 2015 йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Top