10:10 / 16.04.2016
9119

30 ёшдан ошганларга “Камолот” уйлари берилмайдими?

— Ёшим 26 да, турмуш ўртоғим 30 ёшда. Иккаламиз ҳам давлат ташкилотларида фаолият юритамиз. Ёш оилаларга бериладиан “Камолот” уйларидан бирини олмоқчи эдик, аммо унинг бир қатор талаблари бор экан. Бу уйлар кимларга берилади ва тартиблари қанақа?
Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаронинг ушбу саволига "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши юридик бўлими бошлиғи Баҳром Илҳомжонов жавоб берган. Бу ҳақда “Даракчи” нашри ёзмоқда.

— Амалдаги ҳужжатга кўра, ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берган вақтида эр ва хотиннинг ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиш керак. Бу эса 30 ёшни ҳам инобатга олиб, 31 ёшдан бошлаб мумкин эмас, деб изоҳланади. Агар 30 ёшдан ошган ёш оила вакиллари ҳам ариза топширса, ҳужжатлар тартибида келтирилган ФҲДЁ органларидан биринчи марта никоҳдалиги тўғрисидаги маълумотномани ололмайди, бу маълумотнома ҳам фақат ҳар бирининг ёши 30 дан ошмаган ёш оилаларга тақдим этилади.

Top