Жаҳон | 21:51 / 18.04.2016
1551
1 дақиқада ўқилади

Исроил полицияси Қуддусдаги автобус портлаши теракт бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти

Исроил полицияси Қуддус шаҳрида автобус портлаши ҳодисаси бўйича текширувни давом эттирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига маҳаллий полиция матбуот хизмати бошлиғи Михаэль Зингерман маълумот берган.

800 минг киши истиқомат қиладиган Қуддусда автобусда ёнғин чиқиши туфайли 15 киши жароҳатланди.

"Балки бу техник носозлик туфайлидир. Биз барча эҳтимолларни кўриб чиқмоқдамиз. Шу билан биргаликда бу теракт бўлгани ҳақида версия ҳам истисно қилинмайди", деган манба.

Охирги маълумотларга кўра, ичида одам йўқ автобус портлаган ва ёна бошлаган. Унинг яқинидаги иккинчи автобусдаги кишилар жабрланган.